Линклар

logo-print

БМТ махсус вакилларининг Исроил ҳукумати билан Қуддусда учрашувида Яқин Шарқда тинчликни барқарорлаштиришга оид кейинги чора-тадбирлар муҳокама қилди.


Хусусан, БМТ вакили Теръе Род-Ларсен Исроил ва Ҳизбуллоҳ гуруҳи ўртасида бир ҳафта аввал эришилган сулҳ битимини у қадар мустаҳкам эмас, деб баҳолади.
“Биз, аввалгидек, жуда омонат турибмиз – яна зулм ва қон жарига осонгина қулаб кетшимиз мумкин. Шунинг учун ҳам бугун зўр бериб дипломатик муносабатларни сақлашга уринаяпмиз. Бу эса шу кунларда жуда муҳимдир”, - деди БМТ махсус вакили Теръе Род-Ларсен.
Исроил Бош вазири Эҳуд Олмерт эса БМТ нинг Ливан жанубидаги тинчликпарвар қўшинига Италия бошчилик қилишини талаб қилмоқда. Шунингдек унга кўра, тинчликни барқарорлаштириш жараёнида Исроил билан дипломатик муносабатга эга бўлмаган давлатлар қатнашишига йўл қўймаслик керак.
Бундай мамлакатларнинг бир нечаси, жумаладан, Индонезия, Малайзия, Бангладеш ўз қўшинларини Ливанга жўнатиши тўғрисида БМТ га таклиф киритган.
XS
SM
MD
LG