Линклар

logo-print

Бағдод суди Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайнга нисбатан янги айблов хулосасини кўриб чиқмоқда.


Мажлис аввалиданоқ судянинг “Исмингиз нима?” деган анъанавий саволига судланувчи курсисида ўтирган собиқ диктатор шундай жавоб қилди:
“Сиз – бу ерда ўтирганларнинг ҳаммаси бизнинг мамлакат эмас, босқинчиларнинг вакилларисиз! Сизларга исмимни айтишим шарт эмас. Чунки мен Саддам Ҳусайн ал-Мажид – Ироқ республикаси президенти ва Ироқнинг қаҳрамонона ҳарбий кучлари Бош қўмондониман”.
Бу гал собиқ диктатор ва унинг олти сафдоши курдларни оммавий қатл қилганликда айбланмоқда.
Тергов натижаларига кўра, 1980 йилларнинг охирида Ироқ қўшини мамлакат шимолида ўтказган амалиёти чоғида заҳарловчи моддаларни қўллаган. Тахминий маълумотларга кўра, юз мингга яқин курд қурбон бўлган. Курд аҳолиси яшовчи айрим районлар эса тўла бўшаб қолган.
Бунга қадар суд Саддам Ҳусайн ва унинг сафдошларини 1982 йил шиа мусулмонлари яшовчи Дужайл қишлоғида содир этилган оммавий қатлда айбловчи ишни кўриб чиқаётган эди. Бу айблов бўйича ҳали ҳукм эълон қилингани йўқ.
XS
SM
MD
LG