Линклар

Москва шаҳридаги Черкизовск озиқ-овқат бозорида портлаш содир бўлди.


Маълумотларга кўра, ҳодисада 10 киши, жумладан, икки гўдак қурбон бўлган. Улардан икки нафари ўзбекистонлик экани айтилмоқда, бироқ, бу хабар ҳали расман тасдиқлангани йўқ.
Ҳодисада 30 дан ортиқ одам жароҳатланган. Гувоҳларнинг сўзлари ва дастлабки тахминга кўра, бозорда аввал портловчи мослама ишга тушган. Кейин эса унинг яқинида турган газ баллони портлаган. Портлаш натижасида савдо расталарининг томи қулаб тушган.
Айни вақтда ҳодиса жойида Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари иш олиб бормоқда. Жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG