Линклар

Москва шаҳар суди Тожикистоннинг собиқ савдо вазири Ҳабибуллоҳ Насруллоевни ўз ватанига қайтармаслик ҳақида қарор чиқарди.


Суд ҳукми ўқилганидан кейин қарийб уч йил Россия қамоқхонасида ўтирган Насруллоев озод этилди.
Тожикистон ҳукумати Насруллоевни қотиллик ва бошқа жиноятларда айблаб, қидирувга берган. Собиқ вазир бу айбловларни рад этиб келади.
Тожикистон прокуратурасига кўра, Насруллоев шунингдек, президент Имомали Раҳмоновни ҳокимиятдан ағдаришга уринганликда айбаланади.
Насруллоевнинг адвокати Анна Ставиская ўз мижозининг уни Москва қамоғида ҳибсда сақлаганлари борасида Европа инсон ҳуқуқлари судига шикоят қилиш ниятида эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG