Линклар

БМТнинг уруш жиноятлари бўйича бош прокурори Карла дел Понте Босния сербларининг етти нафар собиқ зобитига нисбатан айблов хулосасини эълон қилди.


Еттовлон 1995 йилда минглаб босниялик мусулмон эркак ва ўғил болаларнинг ўлимига сабаб бўлган Сребреница қатлиомига алоқадорликда айбланмоқда.
“Шубҳасиз Сребреница қатлиоми одамларни мажбурлаб ўз жойларидан кўчириш, оммавий қирғин ва геноцид каби энг жирканч жиноятлар жумласига киради. 1995 йилда Сребреницада геноцид ва инсониятга қарши бошқа жиноятлар содир этилганига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ”, - деди дел Понте.
Ўз чиқишида БМТ прокурори шунингдек, Сербия ҳамон Ратко Младични ҳибс этмаганидан таассуфда эканини қайд этди. Қидирувдаги босниялик генерал Младич ҳам Гаага трибунали томонидан Сребреницага алоқадорликда айбланади.
Айбланувчиларнинг беш нафари 7 мингдан ортиқ эркак ва болаларнинг қатлиом қилинишига алоқаси борлиги тахмин этилиб, геноцидда айбланмоқда. Яна икки айбланувчи уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда. Еттовлон ўз айбларини инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG