Линклар

Бағдодда худкушлар ёрдамида портлашларни амалга оширувчи гуруҳнинг икки етакчиси қўлга олингани хабар қилинмоқда.


АҚШ ҳарбйилари тарқатган баёнотда айтилишича, икковлон 20 август куни Ироқ ва Америка ҳарбийлари ўтказган операциялар натижасида, қўлга олинган.
Баёнотда айтилишича, қўлга олинганлар Бағдоднинг учта маҳалласида, жумладан Дора, Саҳҳа ва Абу Шайр ҳудудларида ҳудкуш гуруҳларга етакчилик қилган.
Шунингдек, ҳибс этилганлардан бири Бағдоддаги шиалар масжидини ҳам назорат қилган ва у ерда ироқликларни қийноқларга солган ва қатл этган.
Ҳарбийлар тарқатган яна бир баёнотга кўра, кеча Бағдод шимолида амалга оширилган портлаш оқибатида, америкалик бир аскар ҳалок бўлган.
Якшанба куни Анбар вилоятида бўлиб ўтган жангларда эса, американинг уч аскари нобуд бўлган.
2003 йилнинг мартида Ироқ уруши бошланганидан бери, икки минг олти юздан ортиқ АҚШ аскари ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG