Линклар

logo-print

Британия расмийларининг маълум қилишича, 17дан 28 ёшгача бўлган 11 кишига Қўшма Штатларга йўл олган 10та самолётни портлатишни режалаштирганлик айби эълон қилинган.


Лондон полициясининг террорчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Питер Кларк терговчилар шунингдек, бомба ясаш воситалари ва худкушларнинг сўнгги мурожаати акс этган видео тасвирлар қўлга киритилганини маълум қилди.
“10 августдан бери биз бомба ясаш воситаларини топдик. Улар орасида кимёвий моддалар, жумладан водород пероксиди, электрик жиҳозлар, ҳужжатлар ва бошқа воситалар бор. Шунингдек бир қанча видео тасмаларни ҳам топдик. Бу тасмаларнинг баъзилари худкушларнинг якуний мурожаатларидан иборатдир. Буларнинг барчаси тахмин этилаётган фитна ҳақида аниқ манзарани беради”, - деди Кларк.
Англия Банки эълон қилган ҳисоб рақамлари музлатилган шахслар рўҳатига кўра, айбланаётганларнинг тўққиз нафари Лондон фуқароларидир. Иккиси эса, Лондон яқинидаги шаҳарчалардан бўлган. Уларнинг фуқаролиги ошокр этилмаган.
Прокурорларга кўра, саккиз киши қотиллик ва террор ҳаракатини режалаштирганликда айбланмоқда.
Ҳисбга олинганлар орасидан бир аёл ҳеч қандай айбловсиз озод этилган.
XS
SM
MD
LG