Линклар

Сўнгги маълумотларга кўра, Москванинг Черкизов бозорида рўй берган портлашга алоқдорликда гумон қилинган икки киши ҳибсга олинган.


Расмийларнинг маълум қилишича, терговчилар душанба кунги портлашга савдогарлар орасидаги тижорат рақобати сабаб бўлгани ҳақидаги версияни ўрганмоқда.
Портлаш оқибатида 10 киши ҳалок бўлган ва 50дан ортиқ одам жароҳатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида Хитой ва Вьетнам фуқаролари бор.
Москванинг Черкизов бозорида Хитой ва Вьетнам фуқароларидан ташқари, Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон фуқаролари мардикорлик ва савдо ишлари билан шуғулланади.
XS
SM
MD
LG