Линклар

Кеча Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати фаолияти таъқиқланган Ўзбекистон Ислом ҳаракати ва бошқа экстремиcт ташкилотлар мамлакат жанубида вазиятни изидан чиқаришга уринаётганини таъкидлади.


Миллий хавсизлик хизмати тарқатган баёнотда айтилишича, Ал-Қайда гуруҳига алоқаси бўлган гуруҳлар мамлакатнинг турли бурчакларида, жумладан Ўшда қуролли ҳужумларни уюштириш ниятидадир.
Хавфсизлик идорасининг мазкур баёноти Қирғизистон ҳукуматининг хавфсизлик сиёсати, хусусан жанггариликда гумон қилинаётганларга нисбатан кўрилаётган чоралар борасида танқидлар кўпаяётган бир пайтга тўғри келди.
Эслатиб ўтамиз, 6 август куни Қирғизистон хавфсизлик идоралари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда Ўшда таниқли имом Муҳаммадрафиқ Камоловни ўлдирган эди. Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати дастлаб Муҳаммадрафиқ қори Ўзбекистон Ислом ҳаракатининг аъзоси, деган иддаони илгари сурди, кейинчалик имомнинг жанггарилар томонидан гаровга олинган бўлиши мумкинлиги ҳақида баёнот берди.
9 август куни эса, Қирғизитсон ҳукумати БМТ томонидан қочқин мақоми берилган тўрт нафар андижонлик қочқинни Ўзбекистонга қайтариб берди.
Халқаро ташкилотлар қочқинларнинг қайтарилишини БМТ қабул қилган конвенцияларнинг бузилишги ўлароқ баҳолади.
XS
SM
MD
LG