Линклар

logo-print

Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида ўт очишни тўхтатишга эришилганига бир ҳафтадан ортиқ вақт ўтганига қарамасдан, Ливан жанубига ташланиши кутилаётган БМТ тинчликпарвар кучлари контингентини шакиллантиришда натижалар йўқлиги айтилмоқда.


АҚШ Президенти Жорж Буш, тинчликпарвар кучларни Ливан-Исроил чегарасига иложи борича тезроқ ташлаш лозимлиги ҳақида гапирди. Президент шунингдек, Қўшма Штатлар Ливанга 230 миллион АҚШ долларига тенг инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишини маълум қилди.
БМТ келаси ҳафтагача жанубий Ливанга уч ярим минг қўшиндан иборат кучларни юбориш ниятини маълум қилди.
Италия Бош вазири Романо Проди ўз мамлакатининг жанубий Ливандаги тинчликпарвар кучларга етакчилик қилишга тайёр эканини эълон қилди. Проди бу ҳақда якуний қарорни қабул қилувчи БМТ бош котиби Кофи Аннанни хабардор қилганини айтди.
Ливан ҳукумати Италиянинг тинчликпарвар кучлар сафига икки минг аскарни юбориши ҳақидаги қарорини олқишлади.
Исроил ҳукумати тинчлипарвар кучларга Италия етакчилик қилиши тарафдори эканини баён қилди.
Чоршанба куни Европа Иттифоқи аъзо мамлакатларнинг Ливанга юборилажак БМТ тинчликпарвар кучларидаги иштирокини муҳокама этиши режаланган.
XS
SM
MD
LG