Линклар

Бугун Эроннинг уранни бойитиш ишларини тўхтатиш эвазига унга таклиф этилаётган савдо ва технологик имтиёзлар бўйича расман жавоб бериши кутилмоқда.


Теҳрон йирик давлатлар томонидан илгари сурилган таклифни қабул қилиши мумкинлигига ишора қилганича йўқ.
Кеча Эроннинг олий руҳонийсий Оятуллоҳ Али Хаменеий Теҳрон ўз ядровий дастурини давом эттиражагини маълум қилди.
Ўз навбатида, АҚШ Президенти Жорж Буш БМТ Хавфсизлик кенгашини Эрон 31 августга қадар уранни бойитиш ишларини тўхтатиш талабини бажармаса унга нисбатан кескин чоралар кўришга чақирди.
Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида Буш БМТ талабларини бажармасликнинг “оқибатлари” бўлиши лозимлиги ҳақида гапирди.
“БМТ резолюциясида 31 август куни бу масалада яна учрашишимиз кўзда тутилган. Саналар борасида ҳеч қандай эътирозлар йўқ, лекин асосий масала сиёсий иродада. Мен дўстларимиз ва иттифоқчиларимизга ядровий қурол билан қуролланган Эроннинг нақадар хавфли эканини яна бир бор эслатиб қўймоқчиман”, - деди Оқ уй раҳбари.
Қўшма Штатлар, Россия, Хитой, Франция, Британия ва Германия йюн ойида Эронга уранни бойитишни тўхтатиш эвазига имтиёзларни таклиф этган. Ғарб мамлакатлари Эрон уранни боийитиш дастуридан ядровий қуролни қўлга киритиш мақсадларида фойдаланиши мумкинлигидан хавотир билдириб келади. Эрон бу хавотирларни инкор этади.
XS
SM
MD
LG