Линклар

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳри марказида худкуш кимса НАТО кучларига қарашли автокарвонга ҳужум қилди.


Оқибатда тўрт ҳарбий ва бир фуқаро яраланди. Портлаш оқибатида худкуш кимса ҳамнобуд бўлди.
Шунингдек, НАТО расмийлари Қандаҳор вилоятининг Панжвайи туманида толибларнинг пистирмадан уюштирган ҳужуми оқибатида канадалик икки ҳарбий яраланганини билдирди.
НАТО вакили майор Квентин Иннисга кўра, душанба кунги тўқнашувда толиблар қанча талафот кўргани маълум эмас. Расмий маълумотларга кўра, Афғонистон жанубида сўнгги кунларда содир бўлган тўқнашувларда 70дан ортиқ толиблар жанггариси ва Афғонистон армиясининг беш аскари нобуд бўлган.


* * * * * * * * * *


XS
SM
MD
LG