Линклар

logo-print

Ўзбекистон расмийлари Ўш шаҳрида икки нафар андижонлик қочқин бедарак йўқолгани воқеасига республика ҳуқуқ-тартибот органлари алоқадор эмаслигини билдирди.


Қирғизистондаги “Адолат” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси Чўлпон Жакупова 19 август куни “Озодлик” радиосига Валижон Бобожонов ва Сайдулло Шокиров Андижонда ҳибсда сақланаётганини айтган эди. Жакуповага кўра, улар 16 август куни Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги ўз уйларидан Ўзбекистонга олиб кетилган.
Бироқ Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органидаги манбага асосланиб “press-uz.info” интернет сайтининг хабар қилишича, Бобожонов ва Шокиров Ўзбекистон расмийлари томонидан қидирувда бўлмагани ва қўлга олинмаган.
XS
SM
MD
LG