Линклар

НАТО Марказий Осиё республикалари, жумладан Ўзбекистон билан ҳам ҳамкорликни кенгайтиришни хоҳлайди.


НАТОнинг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Роберт Симмонс “Озодлик” радиосининг ўзбек шўбаси мухбири билан суҳбатда ўтган йил Андижонда содир бўлган қонли воқеалар Ўзбекистон-НАТО муносабатлари совушига сабаб бўлганини айтди. Симмонс яқин фурсатда муносабатлар яхшиланиши мумкинлигига ҳамда президент Ислом Каримов НАТОга нисбатан ўз позициясини юмшатишига умид билдирди: “Маълум муддат ўтгандан сўнг, энди ўзаро муносабатларни яхшилашни бошлашимиз мумкин. Менимча, унинг, (яъни, Ўзбекистон президентининг) НАТО ва Ғарб давлдатларига нисбатан умумий муносабати ижобий томонга бир оз ўзгарди. Менимча, у буни кўряпти”, – деди НАТО вакили.
Симмонс МДҲ давлатларининг коллектив хавфсизлик шартномасига яқинда Ўзбекистон қайта қўшилгани НАТО-Ўзбекистон ҳамкорлиги истиқболига таъсир этмаслиги керак, деган фикр билдирди.
XS
SM
MD
LG