Линклар

Бағдодда Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайн устидан “геноцид содир этганлик” айблови бўйича иккинчи маҳкама давом этмоқда.


Ёпиқ эшиклар ортида ўтаётган суд жараёнида Саддам ва Ироқ ҳукуматининг олти нафар собиқ амалдорлари 1988 йилда ироқлик курдларга қарши “Анфал” кампаниясини амалга оширганликда айбланмоқда. Айтилишича, мазкур кампания давомида тинч аҳолидан 182 минг одам нобуд бўлган. Судда гувоҳлик берган ироқлик курд ўн иккитача самолёт ўз қишлоғи устиган заҳарли газ сепганини айтди. Саддам Ҳусайннинг суддаги адвокати “Анфал” кампанияси тинч аҳолига эмас, балки Эронни қўллаб-қувватлаган партизанларга қарши ўтказилганини айтди.
XS
SM
MD
LG