Линклар

logo-print

Эроннинг ядровий дастури бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиши эвазига иқтисодий манфаатли ҳамкорлик ҳақида Европа иттифоқи таклиф юзасидан Теҳрон расмийлари


Ларижонийга асосланиб Эроннинг ISNA ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, музокаралар 23 августда бошланиши мумкин. Бироқ Ларижоний Эрон уранни бойитиш дастурини тўхтатиши ёки тўхтатмаслиги тўғрисида ҳеч нима айтмаган.
Эроннинг Олий миллий хавфсизлик кенгаши раиси бўлган Ларижоний Европа Иттифоқи таклифини ишлаб чиққан олти давлат вакиллари билан учрашганидан кейин шу ҳақда баёнот берган.
Учрашувда БМТ хавфсизлик кенгашига аъзо бўлган беш давлатдан тўрттаси, яъни Британия, Россия, Франция ва Хитой вакиллари қатнашди. Германия ва Швецариянинг Эрондаги элчилари эса учрашувда АҚШ вакили сифатида қатнашди. Олти давлат расмийлари бўлиб ўтган учрашувга ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.
XS
SM
MD
LG