Линклар

logo-print

Россияга қарашли самолёт Украина осмонида халокатга учрагани оқибатида 170 нафар йўловчи нобуд бўлди.


Россиянинг Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги расмийларига кўра, Донецк шаҳри яқинида самолёт парчалари ва 30 нафар одам жасадлари топилган.
Самолёт Санкт-Петербург шаҳридаги “Пулково” ҳаво йўлларига қарашли бўлган. Мазкур авиакампания расмийларига кўра, йўловчиларидан 45 нафари болалар бўлган. Украинанинг Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига кўра, самолёт 10 минг метр баландликда парвоз қилаётган пайтда учувчилар самолётда ёнғин чиққани ҳақида хабар берган. “ТУ-154” самолёти Россиянинг Анапа курорт шаҳридан Санкт-Петербург шаҳрига одатдагидек парвоз қилаётган пайтда халокат юз берган.
XS
SM
MD
LG