Линклар

logo-print

БМТнинг Косово бўйича бош вакили Марти Ахтисаари, Косово минтақасига сафарини бошлади.


Унинг миллий кўпчиликни ташкил этувчи албанлар ҳамда миллий озчилик бўлмиш серблар билан учрашиши кутилмоқда. Албанлар Косовога мустақиллик берилишини талаб қилмоқда. Косово серблари эса, минтақа Сербиянинг бир қисми бўлиб қолишини истайди.
1999 йилдан бери БМТ томонидан бошқариб келинаётган Косовонинг келажак мақоми бўйича музокаралар шу йилнинг февралида бошланган, бироқ жиддий натижаларга эришилганича йўқ.
XS
SM
MD
LG