Линклар

logo-print

Бухарест расмийларииннг маълум қилишича, кеча Форс кўрфазида Руминияга тегишли нефт вишкаси Эрон ҳарбийлари томонида қўлга олинган.


Баъзи хабарларга кўра бунга олди-сотдидаги келишмовчиликлар сабаб бўлган.
“Оризонт” номли вишканинг эгаси GSP номли хусусий ширкат вакилларига кўра, Эрон ҳарбий кемалари иншоотга қарата ўт очган ва шундан кейин аскарлар вишкани қўлга олган.
Нефт иншооти ишчиларидан 20 нафар Руминия фуқароси ва етти ҳиндистонлик бир неча соат давомида вишканинг вертолётлар қўнадиган майдончасида ушлаб турилган. Ишчилардан ҳеч ким жароҳатланмагани хабар қилиняпти.
GSP ширкати президенти Габриэл Команеску нефт иншоотида уч нафар Эрон полициячиси қолганини маъулм қилди.
Руминия ташқи ишлар вазирлиги воқеани изоҳлаб беришни сўраб Эроннинг Бухарестдаги элчисини чақиртирган.
XS
SM
MD
LG