Линклар

Ироқлик курдлардан бири геноцидда айбланаётган Саддам Ҳусайн судида кўрсатма бериб, 1988 йилда ўзи яшаган қишлоққа самолётлардан заҳарли газ сочилгани ҳақида гапириб берди.


Али Мустафа Ҳама исмли курд ўз қишлоғи устида саккизтадан ўн иккитагача самолётларни кўрганини айтди.
“Улар Болисон ва Шайхвисон қишлоқларини бомбардимон қилди. Портлашларнинг овозлари бошқа бомбаларникида фарқ қиларди. Уларнинг овозлари оддий бомбаларникидан баландроқ эди. Болисон устида оч яшил рангли тутун кўтарилди. Шундан сўнг тутун одамларнинг кўзларини ачиштира бошлади ва улар қайт қила бошлади”, - деди 1988 йилда рўй берган воқеа гувоҳи.
Собиқ диктатор ҳимоячилари газ ҳужуми Эрон ҳомийлик қилган жанггариларга қарши амалга оширилганини таъкидлади.
Саддам ва унинг олти ёрдамчиси 1988 йилда миллий озчиликни ташкил этувчи курдларга қарши Анфал операциясини амалга оширганликда айбланмоқда. Айблов хулосасида айтилишича, Анфал операцияси оқибатида 182 минг тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Саддам айбдор, деб топиладиган бўлса, унга ўлим жазоси берилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG