Линклар

logo-print

Россия прокуратураси Москванинг Черкизов бозорида 10 кишининг ҳалок бўлиши ва 50 одамнинг жароҳатланишига сабаб бўлган портлаш юзасидан икки кишига айблов эълон қилди.


Москва шаҳар бош прокурори Юрий Сёминнинг маълум қилишича, портлашни амалга оширганини бўйнига олган икки талаба, ўз ҳаракатларини бозорда кўплаб осиёликлар ишлагани билан изоҳлаган.
“Ҳибсга олинганларнинг иккиси жамоатчилик учун хавфли тарзда қасддан икки ва ундан ортиқ одамни ўлдиришда айбланмоқда. Қўлга киритилган далилларга асосланиб, бу айбловга икки ва ундан ортиқ одамлар гуруҳи томонидан амалга оширилган қотиллик ва ирқий адоват туфайли амалга оширилган қотиллик пунктларини ҳам қўшмоқдамиз”, - деди Москва прокурори.
Маълум бўлишича, ҳалок бўлганларнинг беш нафари хитойлик, бири вьетнамлик бўлган. Терговчилар қолганларнинг шахсини аниқламоқда.
XS
SM
MD
LG