Линклар

logo-print

Расмий Москва Украина ҳудудида Россияга тегишли самолётнинг ҳалокатга учрагани юзасидан тергов ўтказмоқда.


Терговчилар ҳалокатга хавфсизлик қоидаларининг бузилгани сабаб бўлган бўлиши мумкинлигига оид версияни текширмоқда.
Донетск шаҳри яқинида қулаган самолётдаги 170 пассажирнинг барчаси, жумладан 40қа яқин бола ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида ҳорижликлар, жумладан Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бўлган.
Россиянинг Пулково ҳаво компаниясига тегишли Ту-154 самолёти ҳалокатининг сабаблари ноаниқ қолмоқда, лекин Россия расмийлари унга террорчилик сабаб бўлгани ҳақидаги тахминни инкор этди.
Тахминлардан бири сифатида, ҳалокатга чақмоқ сабаб бўлган бўлиши мумкин дейилмоқда. Украина расмийларининг маълум қилишича учувчилар самолёт бортида ёнғин рўй бергани ҳақида хабар қилишган.
Учқичнинг қора қутилари, яъни маълумотларни ёзиб оладиган мосламаси ҳозирча топилгани йўқ.
Россия Президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатида Украина раҳбари Виктор Юшченко ўз ҳукуматининг воқеани тергов қилишда қўлидан келган ёрдамни аямаслиги ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига керакли ёрдамни кўрсатишини ваъда қилди.
Украина ўз ҳудудида ҳалокатга учраган Россия самолёти қурбонлари хотирасига бугун мотам эълон қилди.
Россида қурбонлар пайшанба куни хотираланади.
Самолёт Қора Денгиз бўйидаги Анапа шаҳридан Санкт-Петербургга кетаётган бўлган.
XS
SM
MD
LG