Линклар

Исроил бош вазири Эҳуд Олмерт халқаро тинчликпарвар кучлар Ливан жануби ҳамда Байрут аэропортидаги позицияларни эгалламагунча, Ливанни ҳаводан ва денгиздан блокада қилишни тўхтатиш нияти йўқлигини маълум қилди.


Олмерт бу ҳақда БМТнинг минтақадаги вакили Терье Роед-Ларсен билан бўлиб ўтган учрашувдан кейин баён қилди.
Минтақадаги дипломатлар халқаро кучларнинг мандатини муҳокама қилмодқа.
Ливанга юборилажак тинчлипарвар кучларнинг мандати масаласи бугун Брюсселда ўтадиган Европа Иттифоқи элчилари мажлиси кун тартибидан ҳам ўрин олган. Бугунги мажлисда Италия вакилининг иттифоқ бўйича ҳамкорларидан расмий Римнинг Ливанга уч минг аскарни юбориш қарорини маъқуллашни сўраши кутилмоқда.
Келаси жума куни тинчликпарвар кучлар масаласини муҳокама қилгани Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг фавқулодда мажлиси ҳам режалаштирилган.
БМТнинг Яқин Шарқдаги вакили Терье Роед-Ларсен жанубий Ливанда вужудга келган “хавфсизлик вакуумини” тўлдириш учун Ливан армияси ҳамда халқаро қўшинларга икки ойдан уч ойгача вақт талаб этилиши мумкинлигини таъкидлади.
Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви кучда қолишини таъминлаш мақсадида, БМТ Ливан жанубига 15 минг қўшиндан иборат тинчликпарвар кучларни ташлашни қарор қилган.
XS
SM
MD
LG