Линклар

НАТОнинг Кавказ ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили минтақа мамлкатлари, жумладан Ўзбекистон билан ҳам муносабатлар яхшиланишига умид билдирди.


Озодлик билан суҳбатда НАТО расмийси Роберт Симмонс Андижон воқеалари Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашишига олиб келганини эътироф этди. Лекин яқин келажакда муносабатларнинг яхшиланишига умид қилишини айтди Симмонс.
“Вақт ўтиши билан муносабатларимиз яхшиланишига умид қиламиз ва ўйлашимча, президент Каримовнинг НАТО ва умуман ғарбга нисбатан муносабати бироз яхшиланган, чунки унинг ўзи ҳам вазиятни яхши тушунади”, - деди НАТО вакили.
Симмонс, яқинда Ўзбекистоннинг Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайтиши унинг НАТО билан муносабатларига таъсир қилмаслиги лозимлигини таъкидлади.
Ўзбекистон 17 август куни Сочида бўлиб ўтган ЕврАзЭс ташкилотининг норасмий саммитида расман Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига қайтди.
XS
SM
MD
LG