Линклар

Эрон ўз ядровий дастурини тўхтатиш эвазига унга таклиф этилган имтиёзлар бўйича “жиддий музокараларга” тайёр эканини маълум қилди.


Теҳроннинг ядровий масалалр бўйича бош музокарачиси Али Ларижоний музокаралар бугуноқ бошланиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ Теҳрон уранни бойитиш ишларини тўхтатадими, йўқми, бу ҳақда Ларижоний индамади.
БМТ Хавфсизлик кенгаши қабул қилган резолюциянинг асосий талабларидан бирига кўра, Эрон 31 авгутсга қадар уранни бойитиш ишларини тўхтатмаса, унга нисбатан санкциялар жорий этилиши мумкин.
Қўшма Штатларнинг БМТдаги вакили Жон Болтон Вашингтон Теҳроннинг жавобини синчковлик билан ўрганиб чиқишини айтди.
“Албатта, Эроннинг жавобини синчковлик билан ўрганиб чиқамиз. Лекин Эрон Хавфсизлик кенгашининг доимий 5 аъзо мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари белгилаб берган муддатларга амал қилмаса, тегишли чораларни кўришга тайёрмиз”, - деди Болтон.
Имтиёзлар пакети БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия томонидан ишлаб чиқилган.
XS
SM
MD
LG