Линклар

logo-print

Афғонистонда содир бўлган тўқнашувлар оқибатида толибларнинг 29 жанггариси ва тинч аҳолидан уч одам нобуд бўлди.


Зобул вилоятидаги Хаке тумани полицияси бошлиғи Жайлоний Хонга кўра, 23 август кунги тўқнашувда 18 нафар толиблар жанггариси ўлдирилган.
Ундан олдин НАТО матбуот вакили майор Скот Ланди НАТО учқичлари Қандаҳор вилоятининг Жирай туманида чоршанбага ўтар кечаси уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида толибларнинг 11 жанггариси ўлганини билдирган эди. Аммо маҳаллий аҳоли ҳаво ҳужуми оқибатида тинч аҳоли ҳам нобуд бўлганини айтмоқда.
Афғонистон жанубида йўл четига ўрнатилган бомба портлагани оқибатида эса уч фуқаро нобуд бўлган.
Шунингдек, 22 август куни Қандаҳор шаҳрида Канадага қарашли ҳарбий колоннага ҳужум уюштирилган пайтда ярадор бўлган НАТО аскари чоршанба куни оламдан ўтди.
XS
SM
MD
LG