Линклар

logo-print

Тошкент шаҳар суди АҚШга қарашли яна бир нодавлат ташкилоти ваколатхонасининг фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди.


“Рress-uz.info” интернет сайти хабарига кўра, маҳкама "Crosslink Development International” ташкилоти ваколатхонасини ўз фаолияти ҳақида аниқ маълумот бермаганлик ва бошқа айбловлар бўйича айбдор, деб топган. Бош қароргоҳи АҚШнинг Миннисота штатида жойлашган ёрдам кўрсатиш ишлари билан шуғулланувчи "Crosslink Development International” ташкилоти 1992 йилда Ўзбекистонда ваколатхонасини очган. Бу идора хусусий бизнес билан шуғулланишни хоҳлаган камбағал деҳқонларга кичик кредитлар бериш билан ҳам шуғулланган. Ўзбекистон Адлия вазирлиги шу ойда ташкилот ваколатхонасини банк тизимини четлаб, фуқароларга нақд пул ҳисобида қарз бераётганликда айблаган.
XS
SM
MD
LG