Линклар

Москвадаги "Черкизово" бозорида содир бўлган портлаш оқибатида ўлган 10 нафар одамнинг шахси аниқланди.


Москва шаҳар прокуратураси матбуот вакили Светлана Петренко нобуд бўлганларнинг тўрт нафари Тожикистон, икки нафари Ўзбекистон, икки нафари Россия ва бири Беларус фуқаролари эканини маълум қилди. “Черкизово” бозорида душанба куни содир бўлган портлаш оқибатида элликка яқин одам яраланган. Улардан 33 нафари касалхонада даволанмоқда. Прокурорлар икки шахсни ирқчилик асосида қотиллик содир этганликда айблаган.
XS
SM
MD
LG