Линклар

Украинанинг Донецк шаҳри яқинида 22 август куни ерга қулаган Россияга қарашли йўловчи самолётининг


Парвоз ҳақидаги маълумотлар ва экипаж аъзолари сўзлашуви ёзилган бу қутилар 170 одам ҳаётига зомин бўлган самолёт халокати сабабини аниқлашда ёрдам беради. Қутқарувчилар 164 йўловчининг тана парчаларини топдилар.
Россиянинг транспорт вазири Игор Левитин Россия ва Украиналик мутахассислар “қора қутилар”даги маълумотларни ўрганишинини айтди: “Иккита овоз ёзувчи қурилма топилди. Улар Москвадаги давлатлараро авиация қўмитасининг техник комиссиясига жўнатилади. У ерда овоз ёзувлари Россия ва Украина вакиллари иштирокида ўрганиб чиқилади”, – деди Россия транспорт вазири.
Расмийлар Анапа курорт шаҳридан Санкт-Петербург томон учаётган самолётнинг халокатига ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлганини тахмин қилмоқда. Фожиа муносабати билан Украина 23 августни, Россия ҳукумати эса 24 августни - мотам куни, деб эълон қилди.
XS
SM
MD
LG