Линклар

Австрияда 10 яшар қизни ўғирлаб уни уйида саккиз йил қамоқда сақлаган шахс қизча тутқунликдан қочиб кетганидан сўнг жонига қасд қилди.


23 август куни Австрия полициясига мурожаат қилиб, ўзини 18 яшар Наташа Кампуш, деб таништирган қиз 1998 йилда Вена шаҳрида мактабга кетаётганида ўғирлаб кетилганини айтди. Полицияга кўра, гумондор шахсни Вена ташқарисидаги уйида ушлашга ҳаракат қилинган пайтда у полициядан қочиб ўзини поезд тагига ташлаган.
XS
SM
MD
LG