Линклар

logo-print

Қозоғистонда иккита ҳарбий машқлар бошланди.


Мамлакат шарқида Қозоғистон-Хитой илк бор ўтказаётган машқларнинг биринчи босқичи “Тян-Шан-1” деб номланган. Унда икки давлат чегарачилари, Ички ишлар ва Фавқулодда ҳолатлар вазирликларига қарашли қўшинлар қатнашмоқда. 26 августгача давом этадиган мазкур машқларнинг иккинчи босқичи Хитой назоратидаги Шинжон Уйғур автоном вилоятида ўтиши режаланган.
Айни пайтда, Каспий бўйида жойлашган Актау шаҳри яқинида МДҲнинг Коллектив хавфсизлик шартномасига аъзо давлатлар тезкор кучларининг “Чегара-2006” деб номланган тўрт кунлик машқлари бошланди. Унда Қозоғистон, Россия, Қирғизистон ва Тожикистон ҳарбийлари иштирок этмоқда. Коллектив хавфсизлик шартномасига Арманистон, Беларус ва Ўзбекистон ҳам аъзодир.
XS
SM
MD
LG