Линклар

АҚШ Эроннинг ядровий дастури борасида сўзлашувлар олиб бориш ҳақидаги Теҳрон расмийлари таклифи БМТ талабига "тўлиқ жавоб бермаслигини" билдирди.


22 август куни Эрон уранни бойитиш дастурини тўхтатиш эвазига ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги халқаро ҳамжамият таклифи юзасидан “жиддий сўзлашувлар” бошлашга тайёрлигини билдирган эди.
Бироқ Оқ Уй матбуот вакили Дана Перино Эрон уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги БМТ талабани бажармаганини айтди: “Эрон ўз жавобини жиддий таклиф деб билишини тушунамиз. Аммо жавоб БМТ Хавфсизлик кенгаши қўйган талабларга тўлиқ жавоб бермайди. БМТ хужжатида уранни бойитиш ва шу билан боғлиқ бўлган барча иш тўлиқ тўхтатилиши талаб қилинган. Биз Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзолари билан қандай чора кўриш ҳақида маслаҳатлашяпмиз”, – деди Оқ Уй расмийси.
Германия телевидениеси орқали чиқиш қилган Канцлер Ангела Меркел Теҳрон расмийларининг жавоби “қониқарли эмас”лигини айтди. Унга кўра, Эрон расмийлари мактубида уранни бойитиш тўхтатилиши хақида ҳеч нима айтмаган. АҚШ президенти Жорж Буш Эроннинг жавоби ҳақида БМТ Бош котиби Кофи Аннан билан телефон орқали гаплашган. Аннаннинг келаси ҳафтада Эронга бориши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG