Линклар

Қоҳирада ўн минглаб одамлар Фиръавн Рамзес Иккинчининг улкан ҳайкали кўчирилишини томоша қилгани тўпланди.


3200 йиллик тарихга эга хайкал шаҳар бўйлаб тортиб кетилаётгани Қоҳираликлар уйларидан ва симёғочларга чиқиб томоша қилди.
Гранитдан ўйилган 11 метр баландликдаги хайкал 35 километрга, Мисрнинг қадимий пирамидалари яқинига кўчирилмоқда. Миср тарихий обидалари идораси хайкалга атроф-муҳитнинг бузилишидан етадиган зарардан ҳимоя қилиш уни учун кўчириш қарор қилди.
Миср тарихий обидалари идораси бошлиғи Заҳий Ҳаввас Рамзес хайкалининг кўчирилиши аҳамияти ҳақида буларни айтди.
“Тарихда энг биринчи тинчлик битимини имзолаган Мисрнинг энг буюк подшоларидан бири бўлмиш Рамзеснинг кўчирилиши бутун жаҳон халқларига Мисрнинг тарихий обидалари хавф остида эмаслигини намойиш этади”, - деди мисрлик тарихчилардан бири.
Қадимий Мисрга 67 йил ҳукмронлик қилган Фиръавн Рамзес иккинчи бундан 3200 йил аввал ўлган.
XS
SM
MD
LG