Линклар

logo-print

Ҳолландия прокурорларининг маълум қилишича, 23 август куни Амстердамдан Бомбейга йўл олган ва фавқулодда аэропортга қайтарилган Америкага тегишли самолётда портловчи мосламалар ёки террорчилик хавфига ишора қилувчи бирор далил топилмаганини маълум қилди.


Ҳолландия расмийлари самолёт Амстердамга фавқулодда қайтарилганидан кейин ҳибсга олинган 12 йўловчи озод этилганини маълум қилди. Прокуратура расмийларига кўра ҳибсга олинганларнинг барчаси Ҳиндистон фуқаролари бўлган. Маълум бўлишича, ҳиндистонликларнинг қўлида кўпгина мобил телефони бўлгани ва парвоз қоидаларига риоя қилишдан бош тортгани Норсуэст Эйрлайнс ширкатига тегишли учқич экипажида шубҳа уйғотган.
XS
SM
MD
LG