Линклар

Қўшма Штатлар Судан ҳукуматини Дарфур минтақасига БМТ етакчилигидаги тинчликпарвар кучларни киритишга кўндириш мақсадида, юқори лавозимли дипломатини Хартумга юборишга қарор қилди.


АҚШ Давлат котибининг Африка мамлакатлари бўйича ёрдамчиси Жендайи Фрезер хоним жума куни Суданга жўнаб кетишини маълум қилди. Сафар чоғида Вашингтон мулозими Судан Президенти Умар Ҳасан ал-Башар билан учрашиб Дарфурда рўй бераётган геноцидга чек қўйиш мақсадида, у ерга зудлик билан БМТ тинчликпарвар қўшинларини киритиш лозимлигини муҳокама қилади.
Мухбирлар билан мулоқот чоғида Фрезер хоним “Дарфур мудҳиш фалокат ёқасига келиб қолган”, - деди.
XS
SM
MD
LG