Линклар

Саккиз йиллик тутқинликдан кейин қочишга муваффақ бўлган австриялик қизнинг отаси, қизи уйга қайтиб келганида ўзининг севимли ўйинчоғини сўраганини айтди.


Наташа Кампуш исмли қизча 1998 йилда 10 яшарлигида мактабга кетаётиб, бедарак йўқолган эди. Чоршанба куни Наташа Вена яқинидаги қишлоқларидан бирида тутқинликда ушлаб турилган ертўладан қочишга муваффақ бўлди. Эндиликда 18 кирган қизни тутқинликда ушлаб турган киши шундан кейин ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда. Полиция матбуот вакилининг айтишича, Наташага нисбатан жисмоний ёхуд жинсий тажовуз қилинганми, йўқми ҳозирча маълум эмас.
XS
SM
MD
LG