Линклар

logo-print

Американинг Яқин Шарқдаги ҳарбий мулозими Генерал Жон Абизейд Ироқ фуқаролар уруши ёқасида, деб ҳисобламаслигини маълум қилди.


Генералнинг таъкидлашича, шу ойнинг бошида АҚШ Сенати олдида қилган чиқишида Ироқдаги мазҳаблараро зўравонлик ҳақида айтган фикрлари нотўғри талқин қилинган.
“Мен ҳеч қачон Ироқ фуқаролар уруши ёқасида, деб айтмаганман. Баъзан айтган гапларинг, бошқача талқин этилиши жуда таажжубли ҳолдир. Ироқда фуқаролар урушининг бошланиши мумкинлиги эҳтимолини эътироф этаман, лекин бу фақатгина эҳтимолдир. Менимча, ҳозир Ироқда фуқаролар уруши бошланиши эҳтимоли жуда йироқдир”, - деди АҚШ генерали.
Абизейд бу сўзларни Бағдодга қилган сафари чоғида айтди.
Бағдодда генерал Ироқда Америка Қўшинлари қўмондони генерал Жон Кейси билан учрашди.
Генерал Абизейд Бағдоддаги хавфсизликни таъминлаш уринишларида жиддий силжишлар рўй бераётганини таъкидлади.
Айни пайтда, кеча Бағдодда амалга оширилган портлашларда 24 киши ҳалок бўлгани ва кўплаб одам жароҳатлангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG