Линклар

logo-print

Ўзбекистон ҳукумати “Узметал техноложи” Ўзбекистон-Исроил қўшма корхонасидан молибден концентратини қайта ишлаш монополиясини тортиб олди.


Стратегик металл ҳисобланмиш молибден Олмалиқ тоғ-метталургия комбинати томонидан қазиб олинади.
Ҳукумат шунингдек, “Узметал” қўшма корхонаси махсулотни экспорт қилиш бўйича имзолаган барча шартномаларни ўз назоратига олишни қарор қилди.
Ҳукуматга тегишли вести.уз интернет сайтида хабар қилинишича, мазкур қарорга қўшма корхонанинг ўз мажбуриятларни бажармагани сабаб бўлган.
Кузатувчилар мазкур қарорни сўнгги пайтларда мамлакатда фаолият юритаётган ҳориж ширкатларига нисбатан Ўзбекистон ҳукумати қабул қилаётган қарорлардан бири сифатида, баҳоламоқда.
Шу ойнинг бошида Ўзбекистон ҳукумати “Зарафшон-Нюьмонт” Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини банкрот, деб эълон қилиш жараёнини бошлади. Расмий Тошкент шунингдек, Британияга тегишли “Оксус голд” ширкатидан тозаланган руҳ, кумуш, мис, қўрғошин ва олтин конларини ишлаб чиқиш ҳуқуқини тортиб олган.
“Узметал техноложи” қўшма корхонаси 2000 йилда Исроилнинг Метал-тех ва Ўзбекистоннинг икки ширкати ўртасида тузилган эди.
Молибден металли иссиқликка чидамли ва зангламайдиган қотишмаларни ҳамда нефт қувурлари, самолётлар ва ракеталарни ишлаб чиқаришда ишлатилади. Молибден стратегик металл ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG