Линклар

Бугун Қўшма Штатлардан бошпана олган 41 нафар андижонлик қочқиннинг Ўзбекистонга қайтиб келиши кутилмоқда.


Тошкент аэропортига етиб келиши кутилаётган навбатдаги андижонлик қочқинларнинг бири Санжарбек кеча Американинг Питсбург шаҳридан жўнаб кетишидан аввал Озодлик билан суҳбатда, Ўзбекистон ҳукумати уларга хавфсизлик кафолатини берганини айтди.
Андижонлик қочқинларнинг 12 кишидан иборат дастлабки гуруҳи ўтган ойда Ўзбекистонга қайтган эди. Ўшандан бери қайтган қочқинлар Ўзбекистон телевидениеси орқали бир неча марта чиқиш қилиб, Америкадаги ҳаётнинг оғирлги ва Ўзбекистонга қайтганларидан бахтиёр эканликлари ҳақида гапирган.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари андижонлик қочқинлар Ўзбекистонга мажбурлаб қайтарилаётган бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG