Линклар

Қўшма Штатлар Эроннинг ўзига нисбатан санкциялар жорий этилиши олдини олишга вақти борлигини баён қилди.


АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Гонсало Галлеос Вашингтон БМТ томонидан белгиланган муддат тугашига қадар Эронга нисбатан чоралар кўрилишини талаб қилмаслигини маълум қилди.
БМТ Хавфсизлик кенгаши Теҳронга уранни бойитиш ишларини тўхтатиш учун 31 августгача мухлат берган, акс ҳолда Эронга нисбатан санкциялар жорий этиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Ўтган сешанба куни Эрон ўз ядровий дастурини тўхтатиш эвазига унга таклиф этилаётган имтиёзлар бўйча “жиддий музокараларга” тайёр эканини маълум қилган эди.
Бироқ Қўшма Штатлар ва Германия Теҳроннинг жавоби уранни бойитиш ишларини тўхтатиш ҳақидаги БМТнинг талабига мос келмагани боис, ундан қониқмаганларини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG