Линклар

Франция Президенти Жак Ширак Ливандаги халқаро тинчликпарвар кучлар сафига қўшимча 1,600 аскар юборишини маълум қилди.


Президент Жак Ширак тинчликпарвар қўшинлар ҳужумга учрайдиган бўлса, ўзини тўла ҳимоя қила олиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида БМТдан кафолат олганидан кейин бу ҳақда эълон қилди.
“БМТнинг Ливандаги қўшинлари сафидаги аскарларимизга қўшимча яна иккита баттальон юборилади. Шундай қилиб Ливандаги тинчликпарвар кучлар сафида икки минг нафар франциялик аскар хизмат қилади. БМТ истак билдирса, Франция Ливандаги халқаро кучларга етакчилик қилишни давом эттиришга тайёр”, - деди Франция раҳбари.
АҚШ Президенти Жорж Буш Парижнинг қарорини Ливанга ташланиши кўзда тутилган 15 минглик халқаро қўшинларни тузишдаги “муҳим қадам”, дея олқишлади.
Бугун Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг БМТ бош котиби Кофи Аннан билан учрашиб, тинчликпарвар кучлар сафига ўз қўшинларини юбориш, юбормаслик ҳақида маълум қилишлари кутилмоқда.
Икки кун аввал, Италия Ливандаги халқаро қўшинларга қўмондонлик қилиш ва ўзининг уч минг аскарини юборишга тайёр эканини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG