Линклар

Жидда шаҳрида шу ҳафтада тўрт нафар жанггари қўлга олинди.


Саудия Арабистони расмийларига кўра, улар 34 кишидан иборат радикал гуруҳ аъзоси бўлган. Саудия Ички ишлар вазирлигининг 26 август куни маълум қилишича, тўрт нафар радикал қарашдаги исломчи 21 август куни Қизил денгиз соҳилидаги портда таслим бўлган. Ички ишлар вазирлиги улардан олинган маълумотлар асосида Макка, Мадина, Риёд ва Жидда шаҳарларида турли давлатларнинг 34 нафар фуқаросини ҳибсга олган.
XS
SM
MD
LG