Линклар

logo-print

Афғонистоннинг Урузгон вилоятида АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари толибларнинг бир қўмондони ва 15 жанггарисини ўлдирди.


АҚШ ҳарбийлари баёнотида толиблар қўмондонининг исми маълум қилинмаган.
Афғонистоннинг Лағмон вилоятида жанггарилар пистирмадан уюштирган ҳужум оқибатида АҚШ етакчилигидаги коалиция кучлари сафида хизмат қилаётган франциялик икки нафар ҳарбий нобуд бўлди. 25 август кунги экстремистлар ҳужуми оқибатида яна икки нафар француз ҳарбийси яраланди.
Айни пайтда, Зобул вилоятида Афғонистон полицияси ва толиблар жанггарилари ўртасида содир бўлган отишмада жанггарилардан олти нафари нобуд бўлди, 12 нафари яраланди.
XS
SM
MD
LG