Линклар

logo-print

Ироқнинг шарқий қисмида жойлашган Диёла вилоятида уюштирилган иккита ҳужум оқибатида тинч аҳолидан ўн нафари нобуд бўлди, 23 фуқаро яраланди.


Ироқ хавфсизлик кучлари расмийларига кўра, қуролли шахслар вилоят маркази бўлган Бақуба шаҳрида иккита машинада кетаётган икки оилани ўққа тутган. Оқибатда беш одам нобуд бўлган, 12 нафари яраланган. Бағдоддан 65 километр шарқда жойлашган Балад Рўз шаҳрида 25 август куни уюштирилган ҳужумда беш фуқаро нобуд бўлди, 11 нафари яраланди.
XS
SM
MD
LG