Линклар

БМТ Бош котиби Кофи Аннаннинг 28 август куни Ливанга бориши кутилмоқда.


Байрутга ташрифи чоғида Кофи Аннан Ливан Бош вазири Фуад Синиора ва ҳукуматнинг бошқа расмийлари билан мамлакат жанубига БМТ халқаро тинчликпарвар кучларини жойлаштириш масаласини муҳокама қилиши режаланган. Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг 25 август кунги Брюссел шаҳридаги йиғилишида Европа давлатлари Ливанга жойлаштирилиши режаланган 15 минг аскардан иборат БМТ халқаро тинчликпарвар кучларнинг ярмини Ливанга жўнатишга розилик бердилар.
Шанба куни Байрутда сўзлаган Ливан Ташқи ишлар вазири Фавзи Солиҳ: “Биз ливанликлар Брюссел анжумани натижасидан мамнунмиз. Ливанга Европанинг етти–саккиз минг аскардан иборат БМТ тинчликпарвар халқаро кучларининг жўнатилиши Ливан жанубига аллақачон жойлаштирила бошланган мамлакат армиясига катта ёрдам бўлади”, – дея баёнот берди.
XS
SM
MD
LG