Линклар

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ядро тадқиқот реактори учун “оғир сув” ишлаб чиқарадиган заводни очди.


Тантанали маросим Теҳрондан 230 километр жануби-шарқда жойлашган Арак шаҳри яқинида қурилган “Хондаб” заводида бўлди. Аҳмадийнажод Эроннинг ядровий дастури ҳеч қайси давлат, жумладан Исроилга ҳам таҳдид солмаслигини айтди. У Эрон халқи ўзининг ядро технологиясига эга бўлиш ҳуқуқини “куч билан” ҳимоя қилади, деди. БМТ Хавфсизлик кенгаши қабул қилган ҳужжатга кўра, Теҳрон расмийлари 31 августга қадар уранни бойитиш ишларини тўхтатиши, акс ҳолда Эронга нисбатан санкциялар жорий қилиниши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG