Линклар

Кариб денгизидан Ҳаити томон яқинлашиб келаётган Эрнесто довули кучайиб бормоқда.


Соатига 121 километр тезликда келаётган довулга биринчи даражали категория берилди. Метеорологларга кўра, Эрнесто пайшанба кунга келиб учинчи даражали довул тезлигига эришиши мумкин. 2006 йилнинг биринчи йирик довули бўлган Эрнесто АҚШнинг Мексика қўлтиғига хавф солмоқда. Айни пайтда, бундан бир йил аввал Катрина довулидан катта зарар кўрган Мексика қўлтиғи соҳилларидаги Америка шаҳарларда қайта тиклаш ишлари ҳамон давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG