Линклар

Британия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, бугун Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида амалга оширилган ҳужумда бир инглиз аскари ҳалок бўлган.


НАТО расмийлари эса, Қандаҳор вилоятидаги базага уюштирилган ракета ҳужуми оқибатида, НАТО етакчилигидаги халқаро кучларнинг бир аскари ҳамда олти нафар афғон ҳарбийси жароҳатланганини баён қилди.
Жорий йилда Афғонистонда 80дан зиёд ҳориж аскарлари нобуд бўлди.
Айни пайтда, Ҳелманд вилояти полиция бошлиғи Ғулом Наби Малахайл шанба куни ҳукумат биносига ҳужум қилган 10 нафар толибон жанггариси йўқ қилинганини маълум қилди. Полициячилар орасида талофотлар ҳақида хабар қилинмади.
XS
SM
MD
LG