Линклар

logo-print

Бағдоддаги “Ал-Сабаҳ” газетаси таҳририятининг олдида машинага ўрнатилган бомба портлагани айтилмоқда.


Бу ҳақда Бағдод полициясининг маълум қилишича, ҳукуматга тегишли газета биноси олдида амалга оширилган портлашда икки киши ҳалок бўлган.
Портлаш оқибатида 20дан ортиқ одам жароҳатланган, 20га яқин машина ёниб кетган ва бинога жиддий зарар етган.
Ироқ ҳукуматига тегишли бинолар ҳамда матбуот вакиллари сунний араблар ҳужумларининг нишонига айланмоқда.
Бошқа хабарга кўра, Бағдод марказида микроавтобус ичида амалга оширилган портлашда, камида беш киши ҳалок бўлган. Маълум бўлишича, автобус асосан шиалар яшайдиган Каррада туманига йўловчиларни олиб кетаётганида портлаган.
Шунингдек, бугунги зўравонликлар оқибатида, Бағдод яқинидаги Халис шаҳарчасида беш киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG