Линклар

logo-print

Исроил ҳукумати Яҳудий давлатига дўстона муносабатда бўлган мамлакатларни Ливан жанубига ташланиши кутилаётган БМТнинг тинчликпарвар кучлар сафига ўз қўшинларини юборишга чақирди.


Исроил ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Марк Регев Туркиянинг тинчликпарвар қўшинлар сафида иштирок этишини исташини маълум қилди. Туркия ҳозирча халқаро қўшинларга ўз ҳарбийларини юборишга қарор қилгани йўқ.
Европа Иттифоқи 15 минглик тинчликпарвар қўшинлар сафига, унинг деярли ярмини ташкил этиши мумкин бўлган аскарларни юборишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG